Барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам муваффақиятлар калити – бу илмдир. Баъзан ҳосил чўғи паст бўлган фермерлардан эшитиб қоламиз: “бу йил иқлим туфайли ҳосилимиз яхши бўлмади”, “ўз вақтида сув берилмади”, “ўғитни вақтида беролмадик” ва шунга ўхшаш гаплар.
Лекин, деҳқончилик сирларини яхши ўзлаштирган, ўз вақтида агротехник тадбирларни тўғри олиб борган, илм билан амалиётни бир-бири билан чамбарчас боғлай олган фермер ҳар қандай шароитда ҳам юқори ҳосил ола билади. Хўш, буни сири нимада?
Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида ғаллачиликда “суяги қотган” мутахассис, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Андижон вилоят филиали раҳбари Сирожиддин Тешабоевнинг кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашишни мақсад қилдик.
- Сирожиддин ака, ғаллачиликда бугунги кундаги муаммолар нималардан иборат ва сиз қандай тавсия берган бўлардингиз?
- Қишлоқ хўжалиги йўналиши жуда серқирра йўналиш. Улар олдидаги муаммолар жуда кўп десам муболаға қилмайман. Чунки, илмий томондан қарайдиган бўлсак, бугунги кундаги фермерларимизнинг асосий муаммолари – бу нав танлаш масаласи. Уни биологиясини ўрганишда жуда кўп фермерларимиз эътиборсиз. Илмга суяниш масаласи, илмни эшигини очиш масалаларини жуда кўп фермерларимиз ҳали тушуниб етгани йўқ. Бугунги кунда олимларимиз, мутахассисларимиз фермер, кластерларга жуда кўп илмий маслаҳатларини бериб келяптилар. Биргина мисол. Нав танлашда ҳар бир ҳудудга мос экиладиган навлар мавжуд. Уларнинг биологиясидан, тупроқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолатда тавсия беришлари керак. Бу биринчи масала. Чунки, биз танлаган навимиз қарийб 30-50 фоиз фермер ҳосилининг тақдирини ҳал қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vg77xUPOxKg" title="G‘allachilik sohasining ustuni - ilmdir" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА