Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғаллачилик кластери янги ун ишлаб чиқариш корхонасини очди
17:16 / 2023-07-05

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Темирйўлчи” кичик саноат зонасида “Мастона бўстони” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган ун ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ғаллачилик кластерлари ташкил этилди.

“Фурқат дон кластери” тизимида бўлган янги корхонанинг лойиҳа қиймати 4,4 миллион доллар бўлиб, у тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2 босқичда амалга оширилди. Дастлаб 54 янги иш ўрни яратилган бўлса, айни кунда доимий иш ўринлари сони 105 га етди. Корхона Туркиянинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 45 минг тоннани ташкил этади. Ҳозирда маҳсулотлар асосан ички бозорга чиқарилмоқда ва ишлаб чиқариш янада кенгайтирилиб, қарийб 3 миллион долларлик экспортни йўлга қўйиш мақсад қилинган. Корхона қошида уруғчилик йўналишида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш учун уруғчилик мини заводи ҳам жой олган.  

[gallery-12608]

Корхонанинг очилиш маросимида юртимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити туфайли фарғоналик тадбиркорлар ҳам фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётгани алоҳида қайд этилди. Навбатдаги босқичда корхонага ёндош 1 гектар ҳудудда Германия технологияларидан фойдаланган ҳолда асосан кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган клейковина ишлаб чиқариш, шунингдек, спирт ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича амалга оширишга киришилаётган, умумий қиймати 62 миллиард сўм бўлган лойиҳа тақдимоти ҳам ўтказилди.  

М.Сулаймонов,

М.Қодиров (сурат), ЎзА