Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла ўримидаги асосий вазифалари белгилаб олинди
14:59 / 2025-06-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Боғ маҳалласидаги “Раҳимбоев Азизбек” фермер хўжалиги буғдой даласида ғалла ўримига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.  

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан масъуллар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, нуроний отахонлар, фермерлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Семинарда сўз олганлар ғалла мавсуми ҳар бир фермер, ҳар бир деҳқон учун муҳим синов даври эканлигини ҳамда юртимиз озиқ-овқат хавфсизлиги учун ғоят долзарб аҳамият касб этишини таъкидлади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда 2025 йил ҳосили учун 270 фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 4800 гектар майдонга ғалла экилиб, жами 11 минг 130 тонна буғдой етиштириш режалаштирилган.

[gallery-23829]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА