Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик қизғин
03:21 / 2022-06-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Муқобил трактор парки”   корхонасида ғалла ўрим-йиғими олдидан кўргазмали  семинар бўлиб ўтди. 

Маълумки, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади. Жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръат билан ўсиб бораётган шу кезларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

[gallery-7374]

Тўрақўрғон туманида 86 та фермер хўжалиги томонидан 4 минг 880 гектар майдонда 38552 тонна дон ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўримга 20 та отряд шакллантирилиб, зарур мутахассис ва техникалар бириктирилган.

Семинарда фермерларга етиштирилган дон ҳосилининг 78 фоизини давлат омборига топшириш, қолган 22 фоизини биржа орқали эркин сотиш имтиёзи берилгани, бу борадаги тартиблар батафсил тушунтирилди ва комбайнчиларга яратилган шароитлар намуна сифатида кўрсатилди.

Талбирда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов, Бош прокурор ўринбосари Шавкат Раҳимов, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирок этди.


 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА