Ғалла-2021: Сирдарёда “Янгиобод” СИУ ғалла режасини биринчи бўлиб бажарди
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги “Янгиобод” сув истеъмолчилари уюшмаси деҳқонлари вилоятда биринчи бўлиб давлатга ғалла сотиш режасини 120 фоизга бажарди.
Ғаллакорлар 8 иш кунида давлатга 6 минг тонна ғалла топшириб, ғалла режасини ортиғи билан бажаргани учун, ўрим-йиғимда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ меҳнаткашларга вилоят ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди ва табрик йўлланди.
Сайхунободлик ғаллакорлар фидойилиги, меҳнаткашлиги учун қўллаб-қувватланди.
“Ташаббускор, илғор, фаол ва меҳнатсевар ҳар бир деҳқон, ҳар бири киши вилоят ҳокимининг эътиборидан асло четда қолмайди!” дейилади вилоят ҳокимининг табригида.
А.Қаюмов, ЎзА