Ғалла – 2021: Сайхунободда 15 та фермер ғалла режасини бажарди
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани деҳқонлари ғалла ўриш мавсумида халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ва айни пайтда пишиб етилган дон маҳсулотларини нобуд қилмасдан ўриб-янчиб олиш мақсадида туну-кун меҳнат қилмоқда.
Она заминдан мўл ҳосил олиш учун яхши уруғ, қулай шароит, махсус техника воситалари билан бир қаторда ғайрат ва шижоат ҳам зарур. Ана шундай ғайрат ва шижоатли сайхунобод туманидаги 15 та фермер хўжаликлари бугун давлатга ғалла сотиш режасини ошириб – 120 фоизга бажарди.
Туман ҳокими Фаррух Ўктамжонов ва мутассади ташкилот раҳбарлари режани ортиғи билан бажарган фермер хўжаликлари раҳбарларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

А.Қаюмов, ЎзА