Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла – 2021: поплик ғаллакорлар 21 кунда зафар маррасига эришди
10:52 / 2021-06-25

Наманган вилоятининг Поп тумани ғаллакорлари биринчи бўлиб зафар маррасига етиб келди.

Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 25 511 тоннани ташкил этиб, амалда 25 557 тонна ғалла йиғиб олинди ва шартномавий режа 100 фоиздан ошириб бажарилди.

Туманда жорий йилда бошоқли дон экинларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун 68 та комбайн сафарбар қилиниб, ҳар бирига 5 тадан юк автомашинаси бириктирилди.

Поп туманида жорий мавсумда «Art soft tex cluster» кластер корхонаси таркибидаги 268 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 10490 гектар ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 60-65 центнерни ташкил этди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич ўтган мавсумда 55-60 центнердан ошмаганди.

Бундай юқори ҳосилдорликка эришилишида режани ортиғи билан бажарган «Кенагас ифтихори», «Интизор Поп», «Обид Улуғбек Отабек», «Иномжон Улуғбек шижоати», «Турдалиев Маҳмудхожи» фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшди.

Далаларда ҳали ҳосил мўл. Шу боис, поплик миришкорлар ўрим-йиғим ишларини изчил давом эттирган ҳолда ўртача ҳосилдорликни 70 центнерга етказиш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқда.

Маълумот учун, Наманганда яна бир туман – чустлик бободеҳқонлар ҳам 23 минг тоннадан зиёд ғалла ҳосилини етиштириб, режани 112 фоизга адо этган ҳолда зафар маррасига етди.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА