Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла-2021: Бўка тумани ғаллакорлари 14 иш кунида режани бажарди
19:51 / 2021-06-24

Тошкент вилояти Бўка тумани ғаллакорлари 14 иш кунида 32 минг 857 тоннадан ортиқ товар дон тайёрлаб, Тошкент вилояти бўйича илғорлар қаторида белгиланган режани бажарди.

Меҳнаткаш бўкалик фермерлар ушбу йилда аксарият далалардан гектар ҳисобига 70-75 центнер атрофида ҳосилдорликка эришди. Қолаверса, туманда фаолият юритаётган кластерлар ҳам хирмонга ўз ҳиссасини қўшди.

Халқ ризқини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишга туманнинг 22 та ҳудудида 25 та отряд жалб қилинди. Ҳозирда туманда уруғлик дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокимлиги номидан мавсумда меҳнат қилган барча фермерлар, сувчи миришкорлар, механизаторлар, ўрим комбайни операторлари, ИИБ, ЙҲХБ, ФВВ ёнғин хавфсизлиги, Миллий гвардия ва барча қишлоқ хўжалиги ходимлари алоҳида рағбатлантирилди.

 

А.Мусаев, ЎзА