English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Галабек ва Найман янада обод бўлди
12:32 / 2021-09-06

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Галабек” ва “Найман” маҳаллалари "Обод маҳалла” давлат дастури доирасида туманнинг энг обод масканларидан бирига айланди. Мазкур маҳаллаларда бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

Давлат дастур доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва қурилиш ишларининг барчаси маҳаллада истиқомат қилувчи одамларнинг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, хонадонларга файз-барака, фаровонлик олиб кириш, бир сўз билан айтганда, фуқароларни ҳаётдан рози қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.    

“Найман” маҳалласида бир йўла иккита таълим муассасаси ҳамда маҳалла биноларининг мутлоқо янгиланган, замонавий кўринишда фойдаланишга топширилиши туманнинг ижтимоий ҳаётида жуда муҳим воқеа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Жумладан, дастур доирасида 12-умумий ўрта таълим мактаби ва 66-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди. Бажарилган ишлар қиймати 2 миллиард 599 миллион сўмни ташкил этди.

“Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида “Галабек” ва “Найман” маҳаллаларидаги қурилиш, ободонлаштириш ишлари учун жами 28 миллиард 129 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфлангани ҳам бу ерда олиб борилган ишлар миқёси ва кўламидан далолат беради.  

Ушбу маҳаллалар ҳудудидаги 30 километр ички йўлларга  қум-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 4,5 миллиард сўм сарфланди. 93 километр узунликда ичимлик суви тармоқлари янгидан тортилди. 4 та сув иншоотида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  2 миллиард 500 миллион сўмлик 31 километр электр энергия таъминоти учун янгидан тармоқ қурилди. 11 та трансформатор ўрнатилди. 2 та базавий станциялар, 28 километр алоқа тармоқлари янгидан  қурилди. Шунингдек,  990 та якка тартибдаги уй-жойларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳар иккала маҳалла фуқаролар йиғинлари биноси янгидан қурилди.

Энг муҳими, ижтимоий соҳа обеъкларининг очилиш маросими тўйларга уланиб кетди. Шу куннинг ўзида туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан 10 нафар болажонларнинг хатна  ҳамда 2 нафар ёшнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Тадбирда туман Маданият бўлимига қарашли “Ёр-ёр” фольклор этногафик халқ ҳаваскорлик жамоаси ва маданият марказлари ижодий ходимларининг концерт дастурлари намойиш этилди.  

Абдували Бўриев, ЎзА