Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалаба мотивация берди
10:36 / 2022-08-12

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасида 15-тур ўйинлари Фарғонада “Нефтчи” ва мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Пахтакор”, Бекободда “Металлург” ва Қаршининг “Насаф” клублари ўртасидаги ўйинлар билан ниҳоясига етади.

Куни кеча кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида маҳаллий “Динамо” жамоаси жорий йил чемпионликка даъвогарлардан бири, Ўзбекистоннинг амалдаги вице-чемпиони Жиззахнинг “Сўғдиёна” профессионал футбол клубини қабул қилди.

“Динамо”ни янгидан қабул қилиб олган Вадим Абрамовнинг “дебют”и унчалик муваффақиятли кечмади.

Биринчи даврани жиззахликлар сафида ўтказган Марат Бикмаев собиқ жамоаси “Сўғдиёна” дарвозасини ўйиннинг 19-дақиқасида пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди – 1:0.

Аммо самарқандлик футбол мухлисларининг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмай, ўйинни бошқараётган ҳакам Акобир Шукуруллаев энди самарқандликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Жиззахликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов пенальтини аниқ ижро этиб ўртадаги фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Ана шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқди.

Иккинчи даврани жиззахликлар сафида ўтказаётган Виталий Денисов ўрнига майдонга тушган Жасур учрашувнинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганда “Динамо” дарвозасига гол киритиб, жиззахликларнинг навбатдаги ғалабасини таъминлади, “Динамо” – “Сўғдиёна” якуний ҳисоб – 1:2.

Энг муҳими, “Сўғдиёна”нинг сафардаги бу ғалабаси – ОФК кубоги плей-оффдаги Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси билан меҳмонда ўтадиган баҳси олдидан жамоа аъзоларига мотивация бўлди.

А.Қаюмов, ЎзА