French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ғалаба боғи” га саёҳат ташкил этилди
14:19 / 2025-12-10

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши Сирдарё туманида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун маърифий саёҳат ташкил этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ички туризмни ривожлантириш, ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, шунингдек, оилавий дам олиш учун қулай шарт-шароит яратишдан иборат бўлди.

Саёҳат иштирокчилари орасида Саросиё воқеаларида жангда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ҳам бор эди. Улар “Ғалаба боғи” мажмуаси бўйлаб экскурсия давомида фарзандлари хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш имконига эга бўлдилар. Иштирокчилар мажмуада жойлашган тарихий экспонатлар билан танишиб, мард аждодларимиз ва замонавий ҳарбий хизматчиларнинг жасорати ҳақида янада чуқурроқ маълумот олдилар.

– Бундай маърифий саёҳатлар ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий хизматга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Матёқуб Назаров. –  Шу боис ушбу тадбирда мен ҳам оила аъзоларим билан иштирок этдим. Энг муҳими, “Ғалаба боғи”га уюштирилган саёҳат нафақат менинг оиламда, балки бошқа ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларида ҳам катта таассурот қолдирди. Бундай маърифий тадбирлар нафақат маълумот бериш, балки оилавий ва жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири