“Ғалаба бизники” — Сеул хавотирда
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Сеулдаги Россия элчихонаси биноси пештоқига осилган “Ғалаба биз томонда бўлади” мазмунидаги шиор юзасидан расмий эътироз билдирди. Расмийлар бундай амал аҳоли, халқаро жамоатчилик орасида ортиқча таранглик уйғотиши мумкинлигини таъкидлаган. “Yonhap” ёзишича, мазкур ёзувни кўпчилик Россия — Украина низосига ишора сифатида қабул қилмоқда. Манбаларга кўра, масалага ёндашув РФ дипломатик ваколатхонасига етказилган.
Элчихона ҳозирча баннерни олиб ташлагани йўқ. Ҳолат Сеулда дипломатик одоб-ахлоқ тамойилига зид қадам сифатида баҳоланмоқда.
Вена конвенциясига мувофиқ, дипломатик ваколатхоналар мезбон давлат аралашувидан ҳимоя қилинади. Шу боис расмийлар муаммони мулоқот йўли билан ҳал қилишга уринмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА