Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гаитида минглаб маҳбуслар қочиб кетган
16:28 / 2024-03-04

Гаитидаги энг йирик қамоқхонадан маҳбуслар оммавий қочиши натижасида 10 киши қурбон бўлди, деб ёзган “Франс Пресс” агентлиги.

Аввалроқ “Mеtronome” радиоси қуролли тўдалар пойтахт Порт-о-Пренсдаги миллий турмага ҳужум уюштиргани, тартибсизликдан фойдаланиб, минглаб маҳбуслар қочиб кетгани ҳақида ёзган эди.

Агентлик маълумотига кўра, турмадаги 3 800 маҳбусдан атиги 100 киши қолган.

2021 йил июлда Гаити Президенти Жовенель Моиза ҳаётига суиқасд қилингандан кейин мамлакатда ижтимоий-сиёсий инқироз кучайиб кетди. Ҳукуматнинг ҳаракатсизлиги сабаб жамиятда жиноий гуруҳлар таъсири ортмоқда, товламачилик, пул эвазига қайтариб бериш мақсадида амалга оширилаётган одам ўғирлаш ҳолатлари кўпайган. Жиноий гуруҳлар мамлакатнинг бутун бошли минтақаларини, ёнилғи сақланадиган терминалларни назорат остида ушлаб турибди.