Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гаджет полицияга ўғрини ушлашга ёрдам берди
15:48 / 2022-06-13

Appleнинг «ақлли» трекер AirTag гаджети полицияга ўғрини топиш ва қўлга олишга ёрдам берди.

Бу ҳақида Американинг WRAL телеканали хабар қилди. 

Журналистларнинг сўзларига кўра, Apple гаджети Шимолий Каролина (АҚШ) штатининг Шарлот шаҳар полицияси ходимларига ас қотди. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига ўғирлик содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушади. Ўғирланган юк халта “ақлли” AirTag белгисига бириктириб қўйилганлигини аниқлаган полиция ходимлари жабрланувчининг шахсий буюмларини кузатиш учун Find My хизматидан фойдаланади.

Бир оз вақтдан сўнг, полиция юк халта ўғрининг уйида эканлигини аниқлади. Ҳуқуқбузар махсус хизмат келган заҳоти қочиб қолганига қарамай, полиция ходимлари такроран унинг изига тушди ва қўлга олишга муваффақ бўлди. У автомобилларни бузиб очган ва ўқ отиш қуролини ўғирлаганлиги учун бир неча бор суд олдида жавоб берган жиноятчи-рецидивист бўлиб чиқди. Ҳозирда ўғри жазосини кутмоқда, унга айблов эълон қилинган. 

9to5mac нашрининг хабар қилишича, Apple ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Apple ID AirTag идентификатори бўйича кузатиш маълумотини сўрашига қаршилик қилмайди. Бироқ, уларнинг қайд этишича, девайс одамларни эмас, йўқолган буюмларни қидириб топишга мўлжалланган. 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА