Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
G7 мамлакатлари Россия активларини қайтариб бериш шартини айтди
12:10 / 2023-10-13

G7 мамлакатлари молия вазирликлари ва марказий банклари раҳбарлари баёнот беришича, Россиянинг суверен активлари ва юрисдикциялари Украинага етказилган зарар қоплангунча музлатилади.

Украинада махсус ҳарбий амалиёт бошлангандан кейин Европа Иттифоқи ва “Катта еттилик”ка кирувчи мамлакатлар Россия валюта захирасининг қарийб ярми – тахминан 300 миллиард еврони музлатган. ЕИ етакчилари ўтган йил октябрда Еврокомиссияга музлатилган маблағни Украинани тиклашга сарфлаш бўйича таклиф тайёрлашни буюрганди, бироқ ҳалигача бундай таклиф тақдим этилгани йўқ.

Кремль бунга жавобан, “Айни қарор халқаро ҳуқуқ мезони ва барча қоидаларни бузиш сари қўйилган яна бир қадам”, дея баёнот берган.