“G7” гуруҳининг бугунги анжуманида Украина теграсидаги вазият муҳокама қилинади
“Катта еттилик” давлатларининг ташқи ишлар вазирлари бугун – пайшанба куни Украина теграсидаги воқеалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги онлайн-анжуман ўтказади.
Япония ташқи ишлар маҳкамаси бу ҳақда маълум қилган, дейилади “ТАСС” хабарида.
Агентлик маълумотига кўра, Япония томонидан мазкур учрашувда мамлакат ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси иштирок этади.
Таъкидланишича, томонларнинг бўлажак музокараларида Украинадаги ҳозирги вазият, ҳаракатлар режаси, давлатларнинг “Катта еттилик” доирасидаги муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболи муҳокама қилинади.