Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
G20 саммити бешта асосий иқтисодий ва савдо натижалари бўйича келишувга эришди
11:14 / 2020-11-24

Куни кеча Катта йигирматалик гуруҳ (G20) етакчиларининг 15-саммити видеоанжуман шаклида бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Саммитда томонлар бир қатор муҳим масалалар бўйича келишувга эришди. Улар орасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида Беш йўналиш бўйича амалий натижаларга эришиш энг муҳимларидан биридир.

Иқтисодий ва савдо соҳасида ҳамкорлик G20 гуруҳининг муҳим устунларидан. Хитой Савдо вазирлиги халқаро алоқалар департаменти директори ўринбосари Чен Чаонинг сўзларига кўра, иқтисодий ва савдо ютуқларидан бири бу "янги коронар пневмония оқибатларига жавоб берадиган, глобал савдо ва сармоявий жамоавий ҳаракатни қўллаб-қувватлайдиган йигирмата мамлакат гуруҳи"ни тасдиқлашдир. Бу сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтирмоқда, савдо-сотиқни осонлаштириб, халқаро инвестицияларни жалб қилишни ривожлантиради.  

Иккинчидан, кўп томонлама савдо тизимини ҳимоя қилиш бўйича муҳим келишувга эришиш, Жаҳон савдо ташкилотининг келажаги бўйича Aр-Риёд ташаббусини шакллантириш, ЖСТнинг мақсад ва тамойилларини тасдиқлаш ҳамда ташкилотнинг муҳим ислоҳотларини илгари суриш.

Бозорни очиқ ушлаб туриш мажбуриятига келсак, G20 адолатли рақобатни таъминлашни ва эркин, адолатли, инклюзив, шаффоф, прогноз қилинадиган, барқарор савдо ва инвестиция муҳитини яратишни таклиф қилади, деб Чен Чаонинг сўзларини келтиради Синьхуа ахборот агентлиги.

“Глобал таъминот занжирларининг барқарорлигини оширишда биз ривожланаётган мамлакатлар ва ЖСТнинг савдо тизимига янада яхши қўшилишларига ёрдам беришга ваъда берамиз”, – деган Чен Чао.

G20 саммитида, шунингдек, кичик, ўрта ва микрофирма корхоналарини инклюзив иқтисодий ўсишга кўмаклашиш учун халқаро савдо ва инвестицияларда фаол иштирок этишини рағбатлантириш бўйича сиёсат йўналишлари ишлаб чиқилди.

 

Шоҳида Жалилова