Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “G-Core” компанияси жамоатчилик ва ҳукумат билан алоқалар бўйича глобал директори Питер Содерманс ҳамда компания бош менежери Глеб Григориан билан учрашув ўтказди.
Учрашувда дастлаб Ўзбекистонда “G-Core”ни кенгайтириш режалари ҳақида қисқача маълумот берилди.
Шунингдек, ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистон ҳудудида “G-Core” булутли хизматларини тақдим этиш, компания хизматларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: “G-Core” компанияси оммавий булутли ва компьютер хизматлари, контентни ривожлантириш, хостинг ва хавфсизлик ечимлари бўйича халқаро миқёсда етакчи ҳисобланади. Компания корпоратив даражадаги корхоналарни биринчи даражали булутга асосланган хизматлар билан таъминлаш учун мўлжалланган глобал инфратузилмани бошқаради.
Компаниянинг бош офиси Люксембургда жойлашган бўлиб, ҳозирда Вильнюс, Краков, Белград, Никосия, Тбилиси, Тошкент, Манила, Сеул ва Токиода офислари мавжуд.
Н.Раҳмонова, ЎзА