G 7 гуруҳининг Афғонистондаги вазият бўйича фавқулодда саммити 12 октябрда ўтказилади
“Катта йигирматалик”нинг Афғонистондаги вазият бўйича фавқулодда саммити 12 октябрда бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Италия бош вазири Марио Драги матбуот анжуманида маълум қилди, дейилади “ТАСС” хабарида.
НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишидан сўнг “йигирматалик”ка раислик қилувчи Италия шундай саммитни ўтказиш ташаббуси билан чиққанди.
Рим муаммони бартараф этиш бўйича музокараларга Россия, Хитой ва Туркияни ҳам жалб қилмоқчи. Саммитга тайёргарлик жараёнида Драги Россия президенти Путин билан икки марта телефон орқали мазкур масалани муҳокама қилди.
“Афғонистон бўйича фавқулодда саммит 12 октябрда бўлади”, деди Драги.
У, шунингдек, “Катта йигирматалик”нинг 30-31 октябр кунлари Римда бўлувчи саммитига ҳам тайёргарлик олиб борилаётганини айтди.
З.Мирзабоева, ЎзА