Фёдор Лукьянов: Ўзбекистон устувор вазифаларни ҳал этишда энг яқин ҳамкорларимиздан бири
Самарқанд шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида “Валдай” халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фонди директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Фёдор Лукьянов анжуман аҳамияти, унда кўтарилаётган масалалар долзарблиги хусусида фикр билдирди.

– Самарқанд анжумани минтақа учун долзарб бўлган, халқаро даражада ажралиб турадиган масалаларга оид мавзуларни қамраб олган. Гарчи ҳудудлар ажратиб турсада, биз учун айни пайтда Узоқ ва Яқин Шарқ билан боғлиқ муаммолар долзарб аҳамият касб этмоқда.
Россия Евроосиёдаги йирик мамлакат бўлса-да, ҳудуддаги давлатлар билан ўзаро муносабатлардан холи ривожлана олмайди. Айни жараёнда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан илиқ муносабатлар йўлга қўйилиши биз учун айни муддао. Натижада “Валдай” клуби доирасидаги иккита йирик тадбирни бирлаштиришга қарор қилинди. Дастлаб, икки томонлама учрашувлар ташкил қилиниб, ундан сўнг “Валдай”нинг бошқа давлатлар экспертлари иштирокидаги Осиё конференцияси ўтказилади.
Евроосиё Тинч океанидан Атлантика океанигача бўлган ҳудудни қамраб олади. Минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон билан кенг миқёсли ҳамкорлик мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим ўрин тутади. “Валдай” конференцияси бунинг учун қулай имкониятдир.
Бугун конференция доирасида ўтган Ўзбекистон – Россия махсус сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан “Валдай” халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Энди Ўзбекистон клубнинг устувор вазифаларни ҳал этишда яқин ҳамкорларидан бирига айланди. Самарқанд конференцияси ҳар икки томон учун тажриба алмашишга қулай платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда ушбу йирик минтақа билан боғлиқ лойиҳаларимиз, кўпроқ иқтисодий, транспорт ва тизимли ғояларни юзага чиқариш хусусиятига эга. Бу борада ҳам муаммолар етарли. Сабаби, бепоён ҳудудда жойлашган мамлакатлар учун бир-бири билан янги муносабатларни йўлга қўйиш бўйича иш бошлаш ҳеч қачон осон кечмаган.
“Валдай” халқаро мунозара клубининг Самарқанд конференцияси бу каби масалаларга ечим топишда таҳлилий фаолиятни ташкил этишга хизмат қилади. Шу тариқа мамлакатларимиз раҳбарларининг зарур қарорлар қабул қилишлари учун керакли таклифларни ишлаб чиқиш имконияти яратилади.
Ғайрат Хонназаров
ёзиб олди