Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ вакиллари Кореяда малака ўтамоқда
16:58 / 2025-10-23

Шу кунларда ФВВ вакиллари Корея Республикасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) томонидан ташкил этилган халқаро ўқув-тренингда иштирок этмоқда.

Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги малака ва тажрибаларни янада ривожлантириш, соҳадаги миллий тизим самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тренинг жорий йилнинг 19 октябридан 1 ноябрига қадар бўлган даврда “Ўзбекистонда табиий офатларга қарши курашиш салоҳиятини ошириш” мавзусида ўтказилмоқда. 

Тренинг доирасида ФВВ ходимлари Корея Республикасининг фавқулодда вазиятларни бошқариш тизими, аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилишдаги илғор усуллар ҳамда замонавий технологиялар билан танишмоқда. Шунингдек, иштирокчилар табиий офатлар вақтида аҳолини эвакуация қилиш, қутқарув ва излаш ишларини самарали ташкил этиш, фавқулодда вазиятлардан кейин тиклаш чораларини амалга ошириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганмоқда.

Дастур доирасида амалий машғулотлар, тақдимотлар ва тажриба алмашиш сессиялари ҳам ташкил этилган бўлиб, улар орқали ўзбекистонлик иштирокчилар Кореянинг замонавий қутқарув тизими, ахборот алмашинуви ва хавф-хатар таҳлили соҳасидаги тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА