Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ соҳасида кўрилаётан хавфсизлик чоралари муҳокама қилинди
16:22 / 2022-03-19

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Фавқулодда вазиятларда жиноят билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура академияси, Ҳарбий прокуратура, Ҳарбий суд, ИИВ академияси масъул ходимлари, Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари, олий таълим муассасалари вакиллари, ИИВ Малака ошириш институти, ФВВ Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, ФВВ академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти, ҳарбий хизматчилар ҳамда курсантлар иштирокида республикамизда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги мавжуд муаммолар ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш хусусида сўз юритилди. 



Фавқулодда вазиятларда жиноят билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлигини янада ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни қўллаш амалиётини янада кучайтириш, илғор хорижий тажриба ҳамда технологиялар асосида соҳани жадал инновацион ривожлантириш, ёшларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш масалалари муҳокама этилди. Мутахассислар мазкур муаммолар босида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 


Қайд этилганидек, фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда. 

Мамлакатимизда ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш масаласи комплекс характерга эга бўлиб, уни юқори даражада мустаҳкамлаш, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосидан инновацион ёндашувни, илмий ишланмалар ва замонавий технологиялар яратишни тақозо этмоқда. 

Шунга кўра, фавқулодда вазиятларда жиноят билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишга, фавқулодда вазиятлар тизимида алоҳида эътибор қаратилаётганини, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик доирасида бир қатор профилактик-тадбирлар олиб борилмоқда. 


Тадбирда сўзга чиққанлар, фавқулодда вазиятларда жиноятларни олдини олиш, суриштирув ва тергов жараёнларига электрон маълумотларни киритиш ва тергов ҳаракатларини видеотасвирга олиш амалиётини янада кенг жорий этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда (ҳолатларда) ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг фикр-мулоҳазаларни билдирдилар. 


—Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиши тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш масаласи асосий йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз, –дейди академия катта ўқитувчиси, подполковник Рашид Абсаломов. — Шунингдек, анжуманда билдирилган таклиф-тавсияларни амалиётда кенг қўллаш орқали, фавқулодда вазиятлардан сўнг юзага келувчи ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда бартараф этишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади десам муболаға бўлмайди. 

Хулоса ўринида таъкидлаш жоизки, олимларнинг табиий офатлардан сўнг юзага келган жиноятларга эътибор қаратиши уларга қарши фавқулодда вазиятларда курашиш қоидаларини мукаммал равишда ишлаб чиқилишини тақозо қилади, буни эса фавқулодда вазиятларга қарши курашувчи мутахассислар криминолог ва криминалистлар билан биргаликда, мазкур фанларнинг чегарасида ҳал қилиши келажакда ўзининг самарасини беришига пойдевор бўлади. 

                                                                                                                             Гулноза Бобоева, ЎзА