Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
14:24 / 2023-10-30

Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш борасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Академияда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати, Фуқаро муҳофазаси академияси, Давлат ёнғин хавфсизлиги академияси, Санкт-Петербург давлат ёнғин хавфсизлиги университети ходимлари билан учрашув ўтказилди. 

Замонавий талаблар даражасида мутахассислар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу борада ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда академиянинг нуфузини ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация ҳам ФВВ академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида таълим ва илмий тадқиқот соҳасида хорижий мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим хизматларини интеграциялаш ва дунё ахборот-таълим маконида Академиянинг нуфузини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмонлар тадбир доирасида Академия ахборот ўқув-моддий техник базаси билан яқиндан танишди.

Гулноза Бобоева, ЎзА