ФВВ: Қўқондаги бозорда содир бўлган ёнғин ўчирилди
12 июнь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Байналмилал кўчасида жойлашган «Буюк ипак йўли» савдо мажмуаси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ёнғинга соат 19:25 да биринчи бўлинмалар етиб борган вақтда юқорида кўрстилган манзилда жойлашган савдо комплекcлари очиқ аланга билан ёнаётганлиги аниқланган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА