ФВВ кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий китоблар тақдим этилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти бўлиб ўтди.
Тадбирда дунёда шиддатли геосиёсий қарама-қаршиликлар кузатилаётгани, мафкуравий хуружлар тобора авж олиб таҳдидларга айланаётгани, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш юзасидан назарий билимлар берилди.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ФВВнинг кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилинди.


Гулноза Бобоева, ЎзА