Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ: Ҳудудларда профилактик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этмоқда 
16:08 / 2024-10-23

Шу кунларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда профилактик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этмоқда.

Хусусан, ижтимоий-иқтисодий соҳа ва қурилиш объектлари, кўп қаватли турар-жойлар, аҳоли хонадонлари, тунда инсонлар қоладиган масканлар, савдо мажмуалари, бозорларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга тушунчалар берилиб, эслатма ва буклетлар тарқатилмоқда. 

Жумладан, фуқароларга ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида эслатилмоқда. 

Бундай ҳолатларга тушмаслик учун уй-жой секторлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларидаги газ, электр ва бошқа ёқилғида ишловчи иситиш мосламаларини ишлатишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунчалар берилмоқда. 

Гулноза Бобоева, ЎзА