Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ фуқаролардан бугун ҳам эҳтиёт бўлишини сўрамоқда
09:23 / 2020-04-28

27 апрель куни тунги вақтда Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида кучли шамол бўлгани, дарахтларнинг ағдарилиши натижасида айрим уйларнинг том қисмига, автотранспорт воситаларига зарар етгани, шиферлар учиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар беришича, вилоят ҳудудида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсган. Натижада нафақат аҳоли хонадонлари, балки ижтимоий соҳа объектларига ҳам зарар етган, шунингдек 7 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

Гидрометеорология хизмати кучли шамол бугун Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли борлигини маълум қилмоқда. (Кеча тунда ҳам Тошкент вилоятининг айрим туманлари ва пойтахтимизда кучли шамол бўлган) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса бундай об-ҳаво шароитида фуқаролар ўзини эҳтиёт қилиши, автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришини сўрамоқда.