Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ академияси ходимлари армрестлингда ғолиб бўлди
15:53 / 2022-08-29

Бугунги кунда спортга бўлган эътибор ривожланиб бормоқда. Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида армрестлинг спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобоқаси бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобоқада 12 та вилоятдан турли вазн тоифасидаги 300 нафардан ортиқ спортчилар қатнашди.  

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ўқув курслари взвод командири лейтенант Хурматилло Мадазимов 70 кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўлларда фахрли 3 ўринни, Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг йўриқчи-қутқарувчиси кичик сержант Мирабдулла Миркаримов 90 кг вазн тойифасида ўнг ва чап қўлларда фахрли 3-ўринни ва Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФВБ иккинчи ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчиси Бекзод Маназаров 75 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни эгаллади.   



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  
 
 

Гулноза Бобоева,
ЎзА