Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ академияси халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
13:46 / 2025-09-15

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан навбатдаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб берган ФВВ академияси бошлиғи, профессор Музаффаржон Мамасиддиқов ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик таълим-тарбия, илмий изланишлар ва амалий фаолиятни янги босқичга олиб чиқаётганини, бу каби учрашув ва семинарлар курсантларимизга халқаро тажрибани ўрганиш, илмий салоҳиятни ошириш ҳамда келажакда юртимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги йўлида самарали хизмат қилишга кенг имкониятлар яратишини алоҳида қайд этди.

Семинар давомида халқаро мутахассислар томонидан илғор тажрибалар, замонавий ёндашувлар ва илмий-услубий тавсиялар тақдим этилди.

Шунингдек, ташриф доирасида меҳмонлар академиянинг ўқув жараёнлари, моддий-техник базаси, ўқув полигонлари ҳамда замонавий ахборот-ресурс маркази билан яқиндан танишдилар.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА