French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ академияси ҳарбий хизматчилари халқаро турнир ғолиби бўлди
17:00 / 2022-06-23

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Amirsoy Resort“ дам олиш масканида ”Befit Race" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур старт ўзида 7 та мамлакатдан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчиларни жамлади. Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳарбий хизматчилари ҳам муносиб иштирок этди. 

Беллашувда ҳаваскор ва профессионал атлетлар ўз йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақада иштирокчилар 5 ва 8 км. масофадан иборат трассада бир-биридан қизиқарли ва мураккаб машқларни шижоат ва катта қизиқиш билан моҳирона бажардилар.

5 км. масофадан иборат трассада “Sprint men” йўналишида 13 та мураккаб тўсиқларни босиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳарбий хизматчилари катта лейтенант Рустам Чориев фахрли биринчи ўринни, лейтенант Жавлон Яхшибоев фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 


Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА