Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 30 та медаллар шодасига эга чиқди.
Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида нуфузли мусобақада иштирок этган белбоғли курашчиларимиз 30 дан ортиқ давлатнинг 300 нафардан зиёд номдор полвонлари билан кечган беллашувларда 9 та олтин, 7 та кумуш, 14 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Маҳоратли спортчиларимиздан Ҳаётбек Камолиддинов, Ойбек Султонов, Камронбек Номозбоев, Нусратилло Султонбоев, Аъзамжон Анваржонов, Арофатхон Муҳаммадова, Дилафрўз Мамажонова эркин йўналишда, Ҳасанбой Урайимов ва Камронмирзо Усмоналиев классик йўналишда ўз вазнларида жаҳон чемпиони, деган номга мушарраф бўлди.

Куни кеча Фужайра шаҳрида ғолибликни тантана қилган белбоғли курашчиларимиз жамоаси Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА