English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзални ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
19:13 / 2025-07-26

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Гулистон шаҳрига ташриф буюриб, Сирдарё вилоятида футзални ривожлантириш, унинг жойлардаги ҳолати ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган учрашув ва муҳокамаларда иштирок этди.

Дастлаб Бекзод Маматқулов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан учрашиб, футзалнинг истиқболи, “Гулистон” жамоаси фаолияти, ёш истеъдодларни тарбиялаш ҳамда миллий терма жамоалар учун муносиб ўйинчилар етиштириш масалаларини муҳокама қилди.

Вилоят раҳбари “Алпомиш” спорт мажмуасини тўлиқ қайта таъмирлаш ишлари молиялаштирилаётгани, объектдаги реконструкция ишлари  жорий йилнинг ноябрь ойида якунланиши ҳамда “Гулистон” жамоаси учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари Бекзод Исматов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, футзал клуби раҳбарияти, мутахассислар ва спорт фахрийлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда футзални оммалаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ёшлар ўртасида мусобақаларни кенг йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири