Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзалчиларимизнинг рақиблари маълум бўлди
15:05 / 2023-12-14

2024 йили Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги ўтказилади. Мазкур мусобақанинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “B“ гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия термаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.  

Қуйида қуръанинг барча натижалари билан танишасиз:  

“А” гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Мянма, Хитой.  

“B” гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Австралия.  

“C” гуруҳи: Япония, Тожикистон, Корея Республикаси, Қирғиз Республикаси.  

“Д” гуруҳи: Эрон, Қувайт, Баҳрайн, Афғонистон  

Ушбу Осиё чемпионати 2024 йилнинг 17-24 апрель кунлари ўтказилади ва чемпионат ярим финалчилари Ўзбекистон мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА