Индонезияда футзал бўйича XVII Осиё кубогининг гуруҳ босқичида иккинчи тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг “С” ва “Д” гуруҳларида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.
Биз учун аҳамиятли бўлган “С” гуруҳидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши рақобатлашса, иккинчи учрашувда Япония – Тожикистон ўзаро тўқнашади. Футзалчиларимизнинг бугунги ўйини мамлакатимиз вақти билан соат 13:00 да бошланади.
“Д” гуруҳида эса Саудия Арабистони — Эрон, Малайзия — Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги беллашувларга гувоҳ бўламиз.
Дарвоқе, куни кеча “А” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ироқ тўқнашувида 2:3 ҳисоби қайд этилган бўлса, Қирғизистон ҳамда Индонезия ўртасидаги ўйин 3:5 ҳисобида якунланди. Қайд этилган натижадан сўнг, Индонезия ва Ироқ терма жамоалари 6 очко жамғариб пешқадам сифатида муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди. Қирғизистон ва Жанубий Корея термалари очкосиз 3-4 ўринда қолди.
“B” гуруҳида эса Вьетнам 2:0 ҳисобида Ливандан устун келди ва очколарини 6 тага етказиб олди. Таиланд эса Кувайтни 6:1 ҳисобида таслим этди. Натижада ушбу жамоа голлар нисбатига кўра, 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Мағлуб бўлган термалар кубок баҳсларини гуруҳ босқичида якунланди ва 3-турни шунчаки расмиятчилик учун ўтказадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА