Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзалчиларимизни муҳим синов кутмоқда
10:19 / 2026-02-03

Индонезия мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича Осиё кубогида бугун, 3 февраль куни чорак финал босқичидан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур босқичнинг марказий ўйини Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги тўқнашув, дея эътироф этилмоқда. Жакарта жаҳридаги халқаро велодром мажмуасида ўтадиган учрашув мамлакатимиз вақти билан соат 11:00 да старт олади.  Агарда футзалчиларимиз мазкур ўйинда муҳим ғалабани қўлга кирита олса, ярим финалда Ироқ – Таиланд ўртасидаги ўйин ғолибига қарши 5 февраль куни баҳс олиб боради.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари шу кунга қадар расмий мусобақаларда жами 14 маротаба ўзаро тўқнаш келган бўлиб, илк маротаба жамоалар 2000 йилда, сўнгги бора эса 2024 йили рақобатлашган. Афсуски, ўтган барча учрашувларда эронлик футзалчиларнинг қўли баланд келган.

Давоқе, бугун Осиё кубоги доирасида Ироқ – Таиланд (13:00), Япония – Афғонистон (15:00) ва Индонезия – Вьетнам (17:00) терма жамоалари ўртасида беллашувларга гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА