Футзалчиларимиз Осиё кубогида чорак финалга чиқди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида футзал бўйича ўтаётган Осиё кубогининг «С» гуруҳида 3-тур доирасида Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Мазкур ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Натижада Япония 9 очко тўплаб, гуруҳ пешқадамига айланган бўлса, Ўзбекистон 4 очко билан иккинчи ўринда қолди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи учрашувида Тожикистон ва Австралия 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа, тожикистонлик футзалчилар 2, Австралия эса 1 очко билан 3-4 ўринларни банд этди.
Япония чорак финалда «Д» гуруҳида иккинчи ўриндан жой олган жамоа билан куч чинашса, футзалчиларимиз ушбу гуруҳ пешқадами билан рақобатлашади.
Бироздан сўнг “Д” гуруҳида Эрон ва Афғонистон, Малайзия ҳамда Саудия Арабистони 3-турда тўқнаш келади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА