Футзалчиларимиз "Осиё кубоги-2026"га ҳозирлик кўрмоқда
Бугун, 15 апрель куни "Осиё кубоги-2026" саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси билан иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Икки кун муқаддам ўтган биринчи учрашувда ўзбекистонлик футзалчилар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари учрашуви пойтахтимиздаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Куни кеча Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз аъзолари билан Ўзбекистон футзал федерацияси раиси Бекзод Маматқулов суҳбат ўтказди.
Мулоқот давомида Ватан шаънини халқаро мусобақаларда, хусусан қитъа ва жаҳон чемпионатларида муносиб ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинининг аҳамиятига тўхталди.

Шунингдек, терма жамоа учун яратилган шарт-шароитлар, футзалчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати хусусида суҳбатлашилди.
Т.Рўзиев, ЎзА