Футзалчиларимиз муҳим ғалабани қўлга киритди
Индонезияда футзал бўйича XVII Осиё кубогининг иккинчи тур доирасида “С” гуруҳидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши рақобатлашди.
Ушбу учрашувда футзалчиларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, очколар сонини 4 тага етказиб олди. Ўйиндаги терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Анасхон Раҳматов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев ва Музаффар Аҳаджонов муаллифлик қилди.

1 февраль куни гуруҳ босқичининг 3-турида футзалчиларимиз Япония терма жамоаси билан ўйнайди. Баҳс мамлакатимиз вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА