Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзалчиларимиз бугун Россия билан ўйнайди
12:25 / 2025-12-21

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухоро шаҳрида Россия терма жамоасига қарши навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Маълумотларга кўра, жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик баҳси томонларнинг ўзаро келишувига биноан мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ёпиқ тарзда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россияга қарши илк 0:2 ҳисобида ортда қолаётган бир вазиятда ажойиб камбэк намойиш этиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА