Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: жаҳон чемпионати давомида қанча ўйин бўлиб ўтади?
14:39 / 2024-09-08

Жорий йилнинг 14 сентябрь-6 октябрь кунлари мамлакатимизнинг Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.

24 та миллий терма жамоалар иштирок этаётган жаҳон чемпионатида жамоалар тўрттадан олтита гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашади. Учрашувлар тақвимига кўра, жаҳон чемпионати давомида 52 та ўйин ўтказилади.

Мусобақалар пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена", Андижон ва Бухородаги универсал спорт мажмуаларида ташкил этилади.

Дастурга биноан "Ҳумо Арена" 27 та учрашувга, Бухоро спорт мажмуаси 17 та, Андижон спорт мажмуаси 8 та ўйинга мезбонлик қилади.

Т. Рўзиев, ЎзА