Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал. Йиғин Хорватияда, рақиблар Франция ва Чероногория
13:08 / 2022-01-19

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги йиғини хорижда давом этади.

21 январь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулотига йиғилган терма жамоамиз тўрт кунлик машғулотлардан сўнг 25 январь куни Хорватияга йўл олади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари у ерда йиғинни давом эттириш билан бирга уч давлат – Франция, Черногория ва Ўзбекистон термалари иштирокида ташкил этиладиган кичик турнирда қатнашади. Мазкур йиғинга таклиф этиладиган футзалчилар рўйхати айни пайтда Жиззах ва Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг 5-тур ўйинлари якунлангач эълон қилинади.

Европа мамлакатида уюштирилаётган йиғин ва Европанинг кучли термаларига қарши ўтказилаётган назорат учрашувлари терма жамоамизнинг Осиё кубоги-2022 саралаш ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши аниқ. Қитъа чемпионатининг Марказий ва Жанубий минтақа баҳслари 10-12 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтишидан, унда вакилларимиз минтақанинг "B" гуруҳида Тожикистон, Афғонистон ҳамда Непалга қарши кураш олиб боришидан эса хабарингиз бор.

Черногориядаги ўйинлар тақвими:

28 январь
Ўзбекистон – Франция

30 январь
Ўзбекистон – Черногория

31 январь
Франция – Ўзбекистон.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА