Бугун, 12 январь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича ўтаётган Олий лига баҳслари 7-турида Тошкентнинг СҚБ жамоаси Бухоронинг "Oil Star" футзалчилари билан рақобатлашади.
Ўтаётган 7-тур ўйинларида мағлубиятсиз одимлаётган Жиззахнинг "BMB PFC" жамоаси 50 очко билан якка пешқадамга айланган бўлса, 2-ўринда бораётган "Oil Star" турнинг 10 январь куни ўтган тўртинчи кунги ўйинида “Сурхон”ни 1:3 ҳисобида доғда қолдириб, очколари сонини 44 тага етказиб олди.
[gallery-27062]
Бугун Олий лигада 42 очко билан 3-ўринда бораётган СҚБ жамоаси "BMB PFC" билан куч синашади. Ушбу қарама-қаршиликда пойтахтликларга омад кулиб боқса, жадвалнинг иккинчи поғонасидаги "Oil Star"га кучли рақобат ҳосил қилишга яқинлашиши мумкин бўлади. Кун давомида, шунингдек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Қаршининг "Насаф" жамоасига, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Айтиш лозим, кеча 11 январь куни ташкил этилган бешинчи кунги ўйинда СҚБ жамоаси ОКМК билан (1:1) муроса йўлини танлади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси “Локомотив” вакилларига 2:4, Қаршининг “Насаф” жамоаси Жиззахнинг "BMB PFC" футзалчиларига 3:7 кўринишида мағлуб бўлди.
Т.Рўзиев, А.Мамадаминов (сурат),
ЎзА