Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФУТЗАЛ: Терма жамоамиз Тошкентда амалдаги Жаҳон чемпионига қарши майдонга тушади
12:00 / 2021-01-27

Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги футзал терма жамоамиз 2-3 февраль кунлари пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси билан икки бор халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Мазкур баҳсга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 28 январдан ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Делегация таркибида 18 нафар футзалчиси бўлган Аргентина термаси эса Тошкентга 30 январь куни етиб келади. Иккала ўйин ҳам соат 18.30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар 2016 йили Колумбияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида биринчи бор олтин медални қўлга киритишган. Улар ҳал қилувчи финал баҳсида Россия термасини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратган. Чемпионатнинг яхши дарвозабони Николас Сармиенто ҳамда энг яхши ўйинчиси Фернандо Вилгелм ҳам айнан аргентиналиклардан бўлган. Ушбу мундиалда қитъамиз вакили Эрон термаси осиёликларнинг Жаҳон чемпионатидаги илк совринли ўринлардан бирини қўлга киритган – учинчи ўрин учун кечган баҳсда қитъадошларимиз Португалия термасини пенальтилар эвазига мағлубиятга учратган. Аввалги еттита Жаҳон чемпионатининг барида медалларга сазовор бўлган (5та олтин, 1тадан кумуш ва бронза) Бразилия термаси эса бу гал совринлардан қуруқ қолди. Колумбия мундиали ўзбекистонлик футболсеварлар учун ҳам ёдда қолган. Сабаби, юртдошларимиз айнан шу Жаҳон чемпионатида илк бор кўриниш берган. Тошкентда ўтган қитъа чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, йўлланмани қўлга киритган. Жаҳон чемпионатида эса футзалчиларимиз «А» гуруҳида Панама (1:3) ва Португалия (1:5)га имкониятларни бой берган ҳолда, мусобақа мезбонлари билан дуранг ўйнаган – 3:3...

Жаҳон чемпионларига қарши майдонга тушишга тайёргарлик кўрадиган терма жамоамиз таркиби:

Дарвозабонлар

Рустам Умаров АГМК

Равшан Элибоев «Пахтакор»

Аббос Элмуродов «Хуахин Жиззах»

Ўйинчилар

Анасхон Раҳматов АГМК

Илҳом Ҳамроев АГМК

Ҳусниддин Нишонов АГМК

Даврон Чориев АГМК

Абдулла Солиҳов АГМК

Ихтиёр Ропиев АГМК

Машраб Одилов «Пахтакор»

Авазбек Абдувалиев «Пахтакор»

Акбар Усмонов «Пахтакор»

Суннат Жўраев «Пахтакор»

Дилмурод Шавкатов «Пахтакор»

Дилшод Раҳматов «Хуахин Жиззах»

Шаҳзоджон Саъдиев «Хуахин Жиззах»

Давлат Иброҳимов «Хуахин Жиззах»

Хушнур Эркинов «Металлург»

Жавлон Аноров «Максам-Чирчиқ»

Элбек Тўлқинов «Максам-Чирчиқ»