Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФУТЗАЛ: «Пахтакор» АГМК устидан ғалаба қозонди ва пешқадамликка кўтарилиб олди
15:25 / 2020-08-31

Пойтахтдаги «Ўзбекистон» ва «Бунёдкор» спорт мажмуаларида футзал бўйича 24-бор ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг 3-тур доирасидаги ўйинлари давом этмоқда.


Пойтахтдаги «Ўзбекистон» ва «Бунёдкор» спорт мажмуаларида футзал бўйича 24-бор ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг 3-тур доирасидаги ўйинлари давом этмоқда.

Кеча нафақат турнинг, балки мавсумнинг марказий учрашувларидан бири ўтказилди. Турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган амалдаги чемпион АГМК илк бор чемпионликка даъвогарлик қилаётган «Пахтакор»га қарши кураш олиб борди. Ҳар иккала жамоа таркибида мамлакат терма жамоасининг етакчилари ҳаракат қилишларини инобатга олсак, учрашувнинг нақадар чиройли, шиддатли ва албатта муросасиз ўтганлигига ишонч ҳосил қиласиз. Ҳисобни очиш ҳам, йириклаштириш ҳам «Пахтакор» вакилларига насиб этгани. АГМК эса икки бор пенальтидан тўп тепиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Пахтакор» яна бир бор рақиб дарвозасини нишонга ола билди ва ўйиннинг қолган вақтини мустаҳкам ҳимояга қаратган ҳолда муҳим ғалабага эришди. Ўйинда айниқса ҳар иккала томон дарвозабонларининг маҳорати кўп бор муқаррар голлардан сақлаб қолганлигини таъкидлаш жоиз. Айниқса, АГМК дарвозабони, терма жамоанинг етакчи қўриқчиси, Осиё чемпионатларида энг кўп иштирок этиш борасида етакчилардан бири ҳисобланган Рустам Умаров ҳамон моҳир дарвозабон эканлигини исботлади...

Олий лига. 3-тур. Иккинчи кун

30 август

«Ўзбекистон» спорт мажмуаси

ХУАХИН-ЖИЗЗАХ – БУНЁДКОР - 2:2

Голлар: Дилшод Раҳматов (3), Отамурод Жуманов (24) – Жасур Содиқов (25), Жамолиддин Нормирзаев (29)

АГМК – ПАХТАКОР - 2:3

Голлар: Давронжон Абдураҳмонов (30-пен., 35-пен.) – Суннатилла Жўраев (17), Акбар Усмонов (29), Авазбек Абдувалиев (38)

СТРОИТEЛ-ЗАРАФШОН – МАКСАМ-ЧИРЧИҚ - 1:5

Голлар: Муҳаммад Ражабов (36-пен.) – Баҳодир Аҳмедов (20, 25), Сардор Бобожонов (34), Элбек Тўлқинов (19, 38)

«Бунёдкор» спорт мажмуаси

ҚЎҚОН-1912 – МEТАЛЛУРГ- 4:7

Голлар: Диёрбек Каримов (13, 26), Азиз Мадалиев (19), Лазиз Назиров (35-ўз дарв.), Алишер Тўхтабоев (36-ўз дарв.), Исмоил Толипов (36) – Сардорбек Иномжонов (10), Хушнур Эркинов (25), Саид Ризо Миршарафов (38), Исломбек Бийтўраев (38, 39)

НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ - 1:4

Голлар: Ғулом Мамажонов (36) – Илҳом Каримов (18), Жамолиддин Шарипов (21), Сарвар Шоаҳмедов (26, 36)

БУХОРО – НАСАФ - 2:2

Голлар: Беҳруз Самиев (30-ўз дарв.), Фирдавси Равшанов (32), Шамшоджон Сабриддинов (33) – Мамашариф Ҳалимов (30), Ойбек Полвонов (34).