Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни мағлуб этди
10:35 / 2025-04-16

Пойтахтимиздаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон – Тожикистон терма жамоаларининг иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

“Осиё кубоги-2026” саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўйинда бўлгани сингари иккинчи баҳсда ҳам устунликка эришди.

Биринчи учрашув билан солиштирганда чуқурроқ ҳимояланган меҳмонлар асосий эътиборни ҳимояга қаратди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида терма жамоамиз аъзоси Беҳруз Самиев аниқ зарбаси билан тожикистонликлар дарвозасига учрашувнинг ягона голини киритди. Ўзбекистон – Тожикистон 1:0.

Ўртоқлик учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Пайрав Воҳидов журналистларга берган интервьюсида икки давлат терма жамоаларининг ҳамкорлиги хусусида тўхталиб, спортчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, ҳар икки давлат терма жамоаларининг Осиё кубогига тайёргарлиги самарали кечаётганлигини таъкидлади.

Т.Рўзиев, ЎзА