Футзал: Ўзбекистон Қувайт жамоасини ўртоқлик ўйинида мағлуб этди
"Осиё кубоги-2026" мусобақаси олдидан ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган футзал бўйича миллий терма жамоамиз Кувайт термасига қарши биринчи назорат учрашувини ўтказди.
Ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Ўзбекистон футзалчилари 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қувайт дарвозасига Элбек Тўлқинов, Суннатилла Жўраев, Ихтиёр Ропиев киритган голлар ҳамюртларимизга муваффақият келтирди.

Навбатдаги ўртоқлик ўйини эртага, 18 январь куни ташкил этилади.
Т.Рўзиев, ЎзА