Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: ўсмирларимиз бугун Қирғизистон жамоаси билан куч синашади
17:14 / 2025-10-19

Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Қирғизистон ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур ўйин жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Дилшод Раҳматов бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоага номзод ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оптимал ҳолатга олиб чиқишни назарда тутган ўртоқлик назорат ўйинининг иккинчи босқичи 21 октябрь куни ташкил этилади. Рақибимиз яна Қирғизистон вакиллари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларининг футзал баҳслари 23-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон футзал жамоаси “А” гуруҳида Афғонистон, Баҳрайн ва Хитой жамоалари билан жой олган.  

Ҳамюртларимиз 24 октябрь куни Афғонистон жамоасига қарши майдонга тушади.

Т.Рўзиев, ЎзА