Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал. Олмалиқда чемпионатнинг учинчи тур ўйинлари старт олди
09:54 / 2021-12-03

Футзал бўйича мамлакат чемпионати Олий лига мусобақасининг 3-тур ўйинларини Олмалиқ шаҳрининг “ОТМК” спорт мажмуаси қабул қилмоқда.

Учинчи турнинг дастлабки кунги ўйинлари қизғин баҳслар остида ўтди. Мамлакатнинг кўп карра чемпиони АГМКнинг “Динамо” жамоасига қарши учрашувини кўпчилик “енгил” ўтади деб ўйлаганди. Бироқ самарқандлик ёш футзалчилар тажрибали рақиблари олдида “чув” тушишмади, аксинча, уларни анча “безовта” қилишди. Осонликча ғалабани ўйлаган майдон эгалари учрашувнинг сўнгги дақиқаларидагина ниятларига ета олишди, унгача икки маротаба ҳисобда орқада қолиб, яхшигина хавотирга тушишганди.

Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилаётган бўлсада таркиби деярли сирдарёлик ўйинчилардан иборат бўлган “Строитель-Зарафшон” жамоаси ўзидан кучли ҳисобланган “Насаф” жамоаси ҳужумларига дош бера олмади.

Айниқса, куннинг сўнги учрашуви кўпчиликни қизиқтираётганди. “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун пойтахтдан ҳам мухлислар ташриф буюришганди. Майдонда футзалчиларнинг, майдон ташқарисида эса тарафкаш томошабинларнинг “беллашуви” анча қизиди. Биринчи бўлимнинг ярмидаёқ ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган “Пахтакор” аъзолари шу дақиқаларданоқ майдонга бешинчи ўйинчисини ҳам туширди. Бу тактика айниқса иккинчи бўлимда “иш бермади” - “темирйўлчилар” иккита голини айнан бўш дарвозага йўллаган ҳолда амалга оширишди. Охир-оқибат амалдаги чемпион учинчи турни юз фоизли натижа билан бошлаган “Локомотив”га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Футзал. Олий лига

Олмалиқ. “ОТМК” с.м. 3-тур.

Биринчи кун. 2 декабрь, пайшанба

ДИНАМО – АГМК – 2:3 (1:0). 19 томошабин.

Голлар: Самандар Беркинов (16), Далер Эшонқулов (30) – Давлат Иброҳимов (27), Авазбек Абдувалиев (33), Давронжон Абдураҳмонов (38-пен.)

СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – НАСАФ – 3:8 (1:2). 55 томошабин.

Голлар: Жасур Ҳайдарқулов (22), Шуҳрат Маъмуров (30-ўз дарв.), Аъзамжон Нодиров (34), Жўрабек Йўлдошев (35) – Мамашариф Халимов (11, 18, 27), Жасур Халимов (27, 34, 37), Шоҳруҳ Норқулов (40)

ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ – 0:2 (0:4). 103 томошабин.

Голлар: Дилмурод Шавкатов (9, 14, 35), Машраб Одилов (31).