Футзал: Олий лига жамоалари 9-турни якунлади
Жиззах шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасидан ўрин олган 12 жамоа Жиззах шаҳрида 9-тур учрашувларни ўтказаётгани ҳақида аввал хабар қилган эдик. «Сўғдиёна» спорт мажмуасида ўтган 9-турнинг барча – 18 баҳси ниҳоясига етди.
2-гуруҳ учрашувларининг барча учрашувини ғалаба билан якунлаган Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси очколари сонини 55 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.


2-гуруҳ жамоалари ўртасидаги 9-турнинг ўтган 9 та баҳсида қуйидаги натижалар қайд этилди. 9-турнинг 1-баҳслари: «Динамо» (Самарқанд) – «Максам-Чирчиқ» (Чирчиқ) – 1:4, «Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:0, «Строител-Зарафшон»(Навоий) –«Металлург» (Бекобод) – 6:7.
2-баҳслар: «Строител-Зарафшон» — «Навбаҳор»— 2:8, «Пахтакор» — «Максам-Чирчиқ» — 3:2, «Динамо» — «Металлург» — 2:1.
3-баҳслар: «Строител-Зарафшон» — «Максам-Чирчиқ»— 2:9, «Пахтакор» — «Металлург» — 4:3, «Динамо» — «Навбаҳор»— 1:1.


А.Қаюмов, ЎзА