Шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида ташкиллаштириладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилги кичик мундиал ҳисоб бўйича тўққизинчиси ҳисобланади. Унда 24 терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Қуръадан аввал барча иштирокчи жамоалар 6тадан 4та саватчага жойлавштирилди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги 4-саватчадан, Ангола, Марокаш, Венесуэла, АҚШ ва Вьетнам термалари билан бирга жой олди.
“Кўзи кўр” қуръага кўра футзалчиларимиз Россия, Миср ва Гватемала давлатлари терма жамоаларига қарши курашадиган бўлди. Футзал бўйича дунё рейтингига эътибор берадиган бўлсак, унда Россия 4-ўринда, Миср 25, Ўзбекистон 30, Гватемала эса 34-ўринда боряпти.
Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, энг яхши тўртта учинчи ўрин соҳиби плей-офф (нимчорак финал)га йўл олади.
Қуръа натижалари:
"A" гуруҳи: Литва, Венесуэла, Қозоғистон, Коста-Рика
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Гватемала, Россия, Миср
"C" гуруҳи: Таиланд, Португалия, Марокаш, Соломон оролллари
"D" гуруҳи: Панама, Чехия, Вьетнам, Бразилия
"E" гуруҳи: Ангола, Япония, Парагвай, Испания
"F" гуруҳи: Аргентина, АҚШ, Сербия, Эрон.
Жаҳон чемпионати ўйинлари мамлакатнинг учта шаҳрида бўлиб ўтади - Вильнюс, Каунас ва Клайпеда.
Ўзбекистон жой олган гуруҳ ўйинлари тақвими:
1-тур. 12 сентябрь
Ўзбекистон - Гватемала
Россия - Миср
2-тур. 15 сентябрь
Ўзбекистон - Россия
Миср - Гватемала
3-тур. 18 сентябрь
Миср - Ўзбекистон
Гватемала – Россия.